Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исо бутун Жалила ҳудудини кезиб юрарди. У синагогаларда таълим бериб, Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қиларди, одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо берар эди. Сизга қоронғида гапираётганларимни ёруғда айтинглар. Қулоғингизга шивирлаб айтганларимни уйларнинг томи устидан бақириб, эълон қилинглар. Шундан сўнг Исо оломонга деди: — Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! Мен ҳар куни Маъбадда таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар. Исо бу сўзларни Кафарнаҳумдаги синагогада таълим бераётганда айтган эди. Байрамнинг ярми ўтганда, Исо Маъбадга кириб, таълим бера бошлади. Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки йўлбошчиларимиз Уни Масиҳ деб тан олишган бўлса?!
Выбор основного перевода