Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Бир тақдир кутмоқда Халқ ва руҳонийни, Қул ва унинг эгасини, Чўрию унинг бекасини, Харидору сотувчини, Қарздору қарз берувчини, Судхўру қарз олганни. Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Гивода разиллик қилган аждодларингга ўхшаб қолдинг, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг. Аммо Худо жиноятингни эсга олади, Гуноҳингга яраша жазоингни беради.
Выбор основного перевода