Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
“Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳ уларнинг бошига ҳалокат келтиради. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?! Эй Исроил халқи, билиб қўйинглар, агар сизлардан бирортангиз ёки орангизда яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгириб, бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Бундай одам пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман. Эй фарзандларим, Онангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин. Ҳа, уларнинг онаси фоҳишалик қилган, Уларни туққан аёл шарму ҳаёни йўқотган. У деди: «Ўйнашларим олдига кетдим. Нону сувимни, жуну зиғир матоларимни, Зайтун мойию шаробимни, Менга ўшалар берган.» Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.
Выбор основного перевода