Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эгамиз Ёшуага: “Бугун Мен сизлардан Мисрдаги қуллик шармандалигини олиб ташладим”, — деди. Шунинг учун ўша жой бугунгача Гилгал деб аталади. Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан бошланган, Ўша ерда нафратлана бошладим улардан. Қабиҳ қилмишлари учун Уларни юртимдан ҳайдаб чиқараман. Энди уларга меҳр қўймайман. Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган. Самария аҳли Байт–Обундаги Олтин бузоғидан хавотир олади, Унинг учун улар аза тутишади. Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам Бут сургун бўлганидан йиғлашади. Аммо Гиладдаги ёвузлик тўхтамади, Гилгалда буқалар бутларга аталиб Ҳамон қурбонлик қилинмоқда. Шунинг учун Гилад аҳли албатта барҳам топади, Гилгалдаги қурбонгоҳлар бузиб ташланади, Улар шудгор қилинадиган далалардан Улоқтириб ташланган тошлардай бўлиб қолади.” Қани, энди Байтилга бориб гуноҳ қилаверинг! Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг! Саҳарда қурбонликлар келтиринг, Эртасига ушрлар олиб келинг! Байтилга эса борманглар, Гилгалга оёқ босманглар, Бершеба томонга ўтиб юрманглар. Ахир, Гилгал аҳолиси сургун қилинади, Байтил буткул вайрон бўлади.”
Выбор основного перевода