Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлар–у, аммо тўймайсизлар. Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади. Исроил халқини Худойим рад этади, Улар Худога итоат қилмади. Халқлар орасида дарбадар бўлишади. Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз, Қорнингиз доим оч бўлади. Нарса йиғасиз–у, сақлай олмайсиз, Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан. Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”
Выбор основного перевода