Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Дунё қуриб, вайрон бўлади, Ер юзи қайғуриб, тамом бўлади, Дунёнинг мағрур халқи кучдан қолади. Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, Ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди. Бутун дунё аза тутади, Осмон ҳам қоп–қора бўлиб кетади. Буни Мен айтдим, шахтимдан қайтмайман. Қарор қилдим, қароримни ўзгартирмайман.” Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, Зайтун мойи ҳам тамом қуриди. Инграмоқда ҳайвонлар нақадар! Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар. Дайдиб юрар мол подалари, Гангиган ҳатто қўй сурувлари. Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. —
Выбор основного перевода