Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроил аёллари орасида саждагоҳ фоҳишалари бўлмасин. Исроил эркаклари орасида саждагоҳ фоҳишлари бўлмасин. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси Халқимни эс–ҳушидан айирди. Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар. Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар. Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёр тоғига келганда, Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутидай жирканч бўлиб қолдилар.
Выбор основного перевода