Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Сизлар борадиган юртдаги халқлар бошқа худоларга сиғинади. Уларнинг юртини қўлга киритганингиздан кейин тоғ чўққиларидаги, қирлардаги ва ҳар бир яшил дарахт остидаги саждагоҳларини бузиб, йўқ қилинглар. Сизлар шарманда бўласиз Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли. Мана, уялиб қоласиз Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар туфайли. Шоҳ Йўшиё даврида Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроилнинг қилмишларини кўрдингми? Ҳар бир баланд тепаликда ва ҳар бир яшил дарахт остида у фоҳишалик қилди. Уларнинг жасадлари бутлари орасида, қурбонгоҳлари атрофида, ҳар бир баланд тепаликда, барча тоғ чўққиларида, ҳар бир яшил дарахту серсоя эман остида — халқим бутларга атаб хушбўй тутатқилар тутатган ҳар бир жойда ётади. Ўшанда омон қолганлари Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Уни қанча кўп чақирсам, Мендан шунча кўп узоқлашарди. Баалга қурбонликлар келтирарди, Бутларга тутатқилар назр қиларди. Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади, Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.” Бу одамлар Худони таниб–билишни рад қилганлари учун, Худо уларни бузуқ хаёлларга топшириб қўйди, оқибатда улар қилиш мумкин бўлмаган ишларни қиладилар.
Выбор основного перевода