Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Сизлар шарманда бўласиз Ўзингиз хуш кўрган эманлар сабабли. Мана, уялиб қоласиз Ўзингиз танлаган саждагоҳ боғлар туфайли. Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан. Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин! Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади, Шабада уларни учириб кетади. Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади, Улар Менинг муқаддас тоғимга эгалик қилади.” Бу ярамас бутлар болалигимиздан буён, Оталаримизнинг меҳнатини йўққа чиқарди, Уларни мол–қўйларидан айирди, Ўғил–қизларидан жудо қилди. Ўша пайт келганда Эгамиз Қуддус аҳолисига шундай деб айтади: “Саҳродаги яланг қирлардан чиққан гармсел халқим томон эсмоқда. У донни хашакдан тозалайдиган майин шабада эмас, Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар. Исроил қариндошлари орасида Серпушт ва фаровон бўлса–да, Эгамиз унинг устига шарқ шамолини юборади, Саҳродан эсган гармселни жўнатади. Исроилнинг булоғини қуритади, Унинг чашмасини қовжиратади. Хазинасидаги қимматбаҳо зийнатларини тортиб олади.
Выбор основного перевода