Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Чунки улар илм–маърифатдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни рад этдилар. Шу боис, халқим Мени билмагани туфайли сургунга кетди. Амалдорлари очликдан ўлиб кетди, Кўплари ташналикдан ўртаниб ёнди. Менинг қулимдай кўр бўлган борми?! Мен юборган хабарчидай кар бўлган борми?! Мен танлаганларимдай кўр бўлган борми?! Мен, Эгангизнинг қулидай кўр бўлган борми?! Эй халқим! Кўп нарсаларни кўрасиз–у, эътибор бермайсиз, Қулоқларингиз очиғу эшитмайсиз.” Мен сизларни юк кўтаргандай кўтариб, Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман. Ота–боболарингизга Ўзим берган шаҳарни ҳам шу кўйга соламан. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди. Эгамиз шундай дейди: “Қани бўлинг, бонг уринг! Душман бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда. Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди, Улар қонунимни бузди. Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим, Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади. Аммо халқим қулоқ солишдан бош тортди. Ўжарлик қилиб, эшитмаслик учун қулоқларини беркитди. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода