Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?! Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди. Ҳатто зулматда ҳам тўғри инсонга нур ёғилади, Раҳмдил, меҳрибон, солиҳ одамга ёғду сочилади. Душманинг йиқилганда севинма, қоқилгани учун юрагинг қувонмасин. Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди. Эй Худонинг халқини талаган Бобилликлар! Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар, Яйловдаги бузоқдай шодон сакраяпсизлар, Отлар каби кишнаяпсизлар. Эй Уз юртида яшовчи қиз Эдом, Хурсанд бўл, шодлан! Бироқ сен ҳам жазо косасидан ичасан, Маст бўлиб кийимингни ечасан.
Выбор основного перевода