Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Ҳа, ҳосил мавсумидан кейин, Зайтун дарахти ёки узумзор қандай бўлса, Дунёдаги халқлар ҳам шундай яланғоч бўлиб қолади. Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди! Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади. Улар илк пишган анжирларга ўхшайди, Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади. Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёр тоғига келганда, Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутидай жирканч бўлиб қолдилар.
Выбор основного перевода