Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
— Жим бўл! — деб дўқ қилди улар. — Овозингни ўчириб биз билан юр. Бизга маслаҳатчи ва руҳоний бўл. Ўзинг ўйлаб кўр, сен биттагина хонадонга руҳоний бўлганинг яхшими ёки Исроилнинг бутун бир қабиласигами? Мана, ҳолимга қаранг, довдираб қоласиз, Дамингиз ичингизга тушиб, ҳанг–манг бўласиз. Эй Эгамиз, қўлинг кўтарилган, Жазолашга тайёр, Аммо улар буни кўрмайди. Халқингни деб жон куйдирганингни кўриб, Улар шарманда бўлсин. Ғанимларингга аталган олов уларни ютсин. Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз, Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз. Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз, Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”
Выбор основного перевода