Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман, улар Кармил тоғининг ён бағирларида ва Башанда ўтлаб юрадилар. Эфрайим қирларида ва Гиладда юриб, қоринларини тўйғизадилар. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади. Эгамизнинг қудрати ила ўша ҳукмдор сурувини боқади, Ўз Эгаси Худонинг улуғворлиги ила уларни бошқаради. Исроил халқи хатарсиз яшайди, Ахир, ҳукмдорининг довруғи бутун дунёга ёйилади. Яҳудо муқаддас юртдаги Эгамизнинг мулки бўлади, Эгамиз Қуддусни “Ўз шаҳрим” деб айтади.
Выбор основного перевода