Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
“Қачонгача сизлар ноҳақ ҳукм қиласиз?! Фосиққа тарафкашлик қиласиз?! Заиф, етимларга адолат кўрсатинг, Мазлум, қашшоқларнинг ҳақини ҳимоя қилинг. Чунки улар ёмонлик қилмасдан ухлай олмайди, бирортасига зарар келтирмагунча уйқулари келмайди. Улар фосиқлик нонини ейди, зўравонлик шаробини ичади. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Мен биламан сизлар гуноҳга ботиб кетганингизни, Кўплаб жиноятларга қўл урганингизни. Сизлар айбсиз кишини эзиб, пора ейсизлар, Маҳкамаларда фақирни адолатдан маҳрум қиласизлар. Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.” Энди халқим Мендан қўрқар, Бундан ўзига сабоқ олар, деб ўйлаган эдим. Қуддусни вайрон қилмайман, Айтганларимни бошига солмайман, деган эдим. Аммо улар шунда ҳам, Қабиҳликлар қилиш иштиёқидан воз кечмадилар.”
Выбор основного перевода