Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шамолнинг чангидай уларни эздим, Йўлдаги лойдек сидириб ташладим. Кулфатларимдан завқланганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлсин. Мендан ўзларини юқори қўйганлар Шармандалик, бадномликка ўралсин. Нима учун бегона халқлар: “Қаерда экан–а уларнинг Худоси”, дея айтмоғи керак?! Халқлардан ўч олганингни биз кўрайлик, Ахир, улар бизнинг қонимизни тўккан. Уни сенга азоб берганларнинг қўлига бераман. Улар сенга: «Ерга ёт, устингдан Босиб ўтайлик», деган эди. Елкаларинг уларга ер каби бўлди. Сен ўзинг йўлдай бўлдинг, Улар устингдан босиб ўтди.” Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида Йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари, Ёлворишсин шундай дея Худога: “Эй Эгамиз, шафқат қилгин халқингга, Мулкинг бўлган Исроил эллар аро кулги бўлмасин. «Уларнинг Худоси қани?!» дея халқлар бизни мазах қилмасин!” Сенга қарши бирлашди талай халқлар, Сен ҳақингда шундай деб айтади улар: “Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз, Шаҳват билан уни томоша қиламиз.” Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган Жангчилардай бўладилар, Мен, Эгангиз, улар билан биргаман. Улар урушга чиқиб, Душман чавандозларини шарманда қиладилар.
Выбор основного перевода