Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, севгим ва садоқатим мўлдир. Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Сўнгра: — Ё Раббий! — деди. — Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан, Сен биз билан боргин. Бу халқ ўжар бўлса ҳам, фосиқлигимизни ва гуноҳларимизни кечиргин, бизни Ўзингнинг халқинг қилиб қабул эт. У доимо бизни айбламайди, Ёки то абад ғазабини сочмайди. Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен уларга яхшилик қилганимдан хурсанд бўламан, уларни жону дилим билан бу юртда албатта мустаҳкам ўрнаштираман.” Менга қарши қилган барча гуноҳларидан уларни поклайман, бош кўтариб қилган гуноҳларини кечираман. Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо, Унинг раҳму шафқати тугамас асло. Барча пайғамбарлар ҳам Исо тўғрисида гувоҳлик берган эдилар. Исога ишонган ҳар бир одамнинг гуноҳлари Унинг номи туфайли кечирилади, деб айтган эдилар.
Выбор основного перевода