Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?! Зотан, Сарвари Олам — Раббий бир кунни белгилади, У куни Ваҳий водийсида қий–чув бўлади, Зулм ва саросима ҳукм суради. Деворлар қулаётир, Одамлар тоғларга қараб фарёд қилаётир. Сен эса, эй инсон, улардан ҳайиқма, уларнинг гапларидан қўрқма. Атрофингни янтоғу тиканаклар ўраб олса ҳам, чаёнлар орасида яшасанг ҳам қўрқма. Уларнинг гапларидан чўчима, уларнинг важоҳатидан даҳшатга тушма. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Исроил халқидан ҳазар қилиб, зулм ўтказган биронта қўшни халқ бундан буён Исроил халқи учун тикан ва янтоқдай бўлмайди. Исроил халқи Эгаси Раббий Мен эканлигимни билиб олади. Мен тарқатиб юборган халқим Исроилни узоқ юртлардан Ўзим йиғиб оламан. Улар орқали барча халқларга муқаддаслигимни аён қиламан. Мен қулим Ёқубга мулк қилиб берган ерда уларни ўрнаштираман. “Эй инсон, халқинг олдига бориб шундай сўзларни айт: «Борди–ю, Мен бирон–бир юртга қилич юбормоқчи бўлсам, ўша ердаги халқ ўзига бир соқчини тайинлайди. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан. Чирмашган тикану қуруқ хас–чўп каби Сизлар ҳам, эй майхўрлар, ёндириб ташланасиз!
Выбор основного перевода