Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шерга ўхшаб панада кутиб туради, Бечорани ушлайман деб, писиб ётади, Заифни ўз сиртмоғига илинтириб, ушлаб олади. Нажот бергин бизга, эй Эгам! Тақводор бир инсон қолмади, Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди. Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир. Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар. Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас, Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Ҳа, халқим орасида ярамас одамлар бор. Улар қуш овлаётгандай писиб ётишар, Тузоқ қўйиб, одамларни ўз домига тортишар. Эгамиз шундай дейди: “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз, Товур тоғида ёйилган тўр бўлдингиз.
Выбор основного перевода