Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эгам айтар: “Эй мазлум шаҳар! Бўронларда қолдинг, аммо ҳеч ким сени юпатмади! Мана, Мен фируза тошлар ишлатиб, сени қайта қураман. Зангори ёқут тошлардан сенга пойдевор қўяман. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар. Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин, Эгамизнинг алангали қаҳрига Учрамасингдан олдин, Эгамизнинг ғазаб куни Келмасдан олдин эсингни йиғиб олгин!
Выбор основного перевода