Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади. Аҳдимни бузганингиз учун бошингизга қилич келтираман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангиз, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман. Сулаймон ҳаётлигида Дандан Бершебагача бўлган Яҳудо ва Исроил юртидаги ҳар бир одам ўз узумзорида, ўз анжир дарахти остида тинчгина умр кечирарди. Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин, Ўз халқига тинчлик билан барака берсин. Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради. У ерда шер бўлмайди. Йиртқич ҳайвон юрмайди. Улар бу ерда топилмайди. Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради. Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” Исроил халқининг омон қолганлари Ҳеч ёмонлик қилмайдилар. Улар ҳеч кимни алдамайдилар, Оғизларидан ёлғон сўз чиқмайди. Улар яйловда ўтлаб юрган қўйлардай ором оладилар, Ҳеч ким уларни безовта қилмайди.”
Выбор основного перевода