Мен Эгангиз Худоман. Мен Худойингиз бўлишим учун ва сизларга Канъон юртини бериш учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман.
Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Сизлар ўз заминингизда ҳар қандай хавф–хатардан холи бўласиз. Мен сизларни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласиз.