Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Очлик уларнинг силласини қуритади, Иситма ёндириб куйдиради, Офат жонларини олади. Ёввойи ҳайвонлар уларни тилка–пора қилади, Ерда судраладиган илонлар заҳрини сочади. Катта йўллар ҳувиллаб қолган, Бу йўллардан юрмайди ҳеч кимса, Аҳдлар бузилди, шаҳарлар вайрон бўлди, Инсон ўз қадрини йўқотди. — Мен ўша юрт аҳолисини йиртқич ҳайвонларга талатмоқчи бўлдим, дейлик. Юрт ҳувиллаб қолиб, ҳайвонлар туфайли одамлар у ерга оёқ босмай қўйди ҳам, дейлик. — Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”
Выбор основного перевода