Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни бошқа халқларнинг орасига тарқатиб юборади. Ўша халқлар орасида айримларингиз омон қоласизлар. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: «Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман. Ўзлари ва ота–боболари билмаган халқлар орасига Мен уларни тарқатиб юбораман. Уларнинг кетидан қилич жўнатиб, қирдириб ташлайман. Эй Исроил халқи, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Шундай бўлса–да, Мен саҳрода онт ичдим: сизларни бошқа юртларга қувиб юбораман, халқлар орасига тарқатиб ташлайман, деб айтдим. — Мен уларни ўзлари танимаган, билмаган халқлар орасига сочиб ташладим. Шундай қилиб, уларнинг юрти вайрон бўлди. На у ерга биров боради, на у ердан биров келади. Ўша ажойиб юрт вайрон бўлди.”
Выбор основного перевода