Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: Эгамизга хиёнат қилган, биродарига фириб берган ҳар қандай эркак ёки аёл айбдор ҳисоблансин. Бундай одам қилган гуноҳини тан олсин. Жабр чеккан томонга келтирган зарари учун товон тўласин, бунинг устига, товоннинг бешдан бир қисмини ҳам қўшиб берсин. Халқинг Исроил Сенинг олдингда гуноҳ қилгани учун ёвга мағлуб бўлса, яна қайтиб Сени тан олса, ўша уйда Сенга ёлвориб илтижо қилса, Исроил насли ўзларини ҳамма бегоналардан айириб олдилар, сўнг ўзларининг ва ота–боболарининг гуноҳлари учун тавба қилдилар. Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади. Қани, шимолга бор, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: «Эгамиз шундай демоқда: эй бевафо Исроил, Менга юз бур! Энди Мен сенга ғазабимни сочмайман, Мен раҳмдилман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сендан то абад ғазабланмайман. Фақатгина гуноҳингни тан олгин: сен Эганг Худога қарши бош кўтардинг, ҳар бир яшил дарахт остида бегона худоларга сажда этиб, зино қилдинг, Менинг гапимга кирмадинг, — деб айтмоқда Эгамиз.»” Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Мен сизларга кўнглимдаги чўпонларни бераман. Улар сизларни донолик ва билим билан бошқаришади. Энди отамнинг олдига бориб, унга шундай деб айтаман: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.
Выбор основного перевода