Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ўлат юбориб бу халқни қириб ташлайман. Сендан эса улардан ҳам кучлироқ ва буюкроқ бир халқ яратаман. Мулк қилиб оладиган юртингизга Эгамиз ўлат юбориб, сизларни йўқ қилади. у ерда Исроил халқининг Худосини кўрдилар: Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан қилинган полга ўхшаш бир нарса бор эди. У мовий осмон каби мусаффо эди. Мен сизларни қаҳатчиликка гирифтор қиламан, устингизга ёввойи ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни фарзандларингиздан жудо қилади. Юртингизда ўлат ва қотиллик ҳукм суради, Мен сизларга қарши душман қиличини яланғочлайман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим.” Ёки Мен ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик. Ёки Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик. Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода