Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Канъон юрти устига Эгамиз очарчилик юборди, Битта қолдирмай егуликларга қирғин келтирди. Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти. Улар ўнг тарафга ҳамла қиладилар, Аммо оч қоладилар. Ютаман деб чап томонга ҳужум қиладилар, Аммо тўймайдилар. Ўз қўлининг гўштини ейди инсонлар. Сўнг гапида давом этди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувни тақсимлаб ичадилар. Сизлар ейсиз, лекин тўймайсиз, Қорнингиз доим оч бўлади. Нарса йиғасиз–у, сақлай олмайсиз, Йиққанларингизни урушда нобуд қиламан.
Выбор основного перевода