Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, бу тўғрида Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Мен Эгангизман. Мен сизларни Мисрликларнинг зулмидан озод қиламан, қулликдан олиб чиқаман. Қудратли кучим ва ҳукмнинг буюк ишлари билан сизларни қулликдан озод қиламан. Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, сизларнинг Худойингиз бўламан. Сизларни Мисрликларнинг зулмидан халос қилган Эгангиз Худо Мен эканлигимни ўшанда билиб оласизлар. Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.” Худойингиз бўлиш учун сизларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен Эгангизман.” Мен Эгангиз Худоман. Мен Худойингиз бўлишим учун ва сизларга Канъон юртини бериш учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Аммо шахтимдан қайтдим. Исроил атрофида яшаган халқлар олдида бадном бўлишни истамадим. Чунки Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ўша халқлар олдида Ўзимни танитган эдим. Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан.
Выбор основного перевода