Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳукмронлигининг саккизинчи йилида, ёшлигидан бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади. Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди. Ашеранинг устунлари, шунингдек, ўйма ва қуйма бутлар парчаланиб, бўлаклари ўша бутларга қурбонлик қилганларнинг қабрлари устига сочиб ташланди. қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди. Шаҳар атрофига жойлашиб олган чўпонлардай, Душманлар Қуддусни қамал қилади. Ҳар бири ўз лашкари учун жой танлайди. Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Энди тунда ҳужум қиламиз, Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!»” Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда: “Дарахтларини кесинглар, Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар. Бу шаҳар жазоланиши керак, Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган. Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.
Выбор основного перевода