Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
шунга қарамай шоҳга дедим: — Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин. Ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳар ташландиқ бўлиб, ўша шаҳарнинг дарвозалари ёндириб юборилса–ю, нега ғамгин бўлмайин?! — Даҳшатли бу хароба томон қадам босиб кўр, Қара, муқаддас маскандаги борини ғаним йўқ қилди. Сўнгра болтаю болғалар билан Парчаладилар унинг ўймакор ишларини. Муқаддас масканингга ўт қўйдилар, Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар, Маъбадингни ер билан битта қилдилар. “Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар, Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар. Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Халқимнинг куйдириладиган назрларини Мен қабул қилмайман, Қурбонликларидан хушнуд бўлмайман.” Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўз номим ҳақи онт ичиб айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.» Эгамизнинг каломи шудир. Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.»” Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?! Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди.
Выбор основного перевода