Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Эгамиз биздан мамнун бўлса, У бизни ўша юртга олиб киради, сут ва асал оқиб ётган ўша юртни бизга беради. Худо–чи, шафқат қилди, Кечирди уларнинг гуноҳларини, Қириб ташламади уларни. Кўпинча У ғазабини босди, Бутун ғазабини сочмади. Улар ҳақи Ўз аҳдини ёдида тутди, Мўл содиқ севгиси билан уларга шафқат кўрсатди. Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир. Ўз ҳақим, ҳа, Ўз ҳақим учун шундай қиламан! Ахир, нимага Мен бадном бўлишим керак?! Шуҳратимни бировга бериб қўймайман.
Выбор основного перевода