Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди?! Ким уни Ўз хизматига чақирди?! Ким унга элатларни бўйсундиради?! Ким шоҳларни оёғи остида эзади?! Ғолиб шоҳ ўз қиличи билан Уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради. Жамики элатлар бирга йиғилсин. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: «Бу тўғри», деб айтсин.” Гапиринг, исбот келтиринг. Ўзаро маслаҳатлашинг. Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди? Азалдан ким айтиб берган эди? Мен Эгангиз эмасми?! Мендан бошқа Худо йўқ! Мен одил Худоман, қутқарувчиман! Мендан бошқаси йўқ. Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. «Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман. Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман. Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни Узоқ юртдан чақиряпман. Мен Ўз айтганимни бажо қиламан! Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман! Эгамиз шундай демоқда: “Маротайим юртига бостириб боринглар, Пахўд аҳолисига ҳужум қилинглар, Уларни тамомила қириб битиринглар. Сизларга Мен буюрган ҳамма ишни бажаринглар. Бобилдан жанг шовқин–сурони кўтарилмоқда, Ҳамма ёқ харобага айланмоқда. Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди, Эҳ, энди ўзи синиб парчаланиб кетди! Бобилнинг аҳволи халқларни ваҳимага солди. Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.” Эгамиз Ўз аслаҳахонасини очди, Ғазаб қуролларини олиб чиқди. Сарвари Олам — Раббий Бобилликлар юртида бир иш қилишга шайланди. Узоқ юртлардан Бобилга ҳужум қилинг! Омборхона эшикларини бузинг! Бобилни дон уюмларидай йиғинг, Ҳаммасини йўқ қилинг. Ундан асар ҳам қолмасин! Ёш жангчиларини ўлдиринг, Ҳаммасини қириб ташланг. Бобилнинг ҳолига вой, унинг куни битди, Жазо оладиган вақти етди. Бобилдан қочиб келганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун қасос олганини эълон қилишмоқда. Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.”
Выбор основного перевода