Эгамиз айтар: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, Юрадиган йўлларингизни ўргатаман, Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман.
Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар.
Мен сизларга яширин жойда, Зимзиё юртда гапирмадим. Мен Ёқуб наслига: «Бўш жойлардан Мени қидиринг!» деб айтмадим. Мен Эгангизман. Ҳақиқатни айтаман, Тўғрисини эълон қиламан.