Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенинг олдингда — Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида Эгамиз айтгандай қилди. Сўнг Мусо билан Ҳорун жамоани қоя ёнига йиғишди. Мусо уларга: — Қулоқ солинглар, эй исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми? — деди. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди. Эгамиз қояни очди, сув отилиб чиқди, Саҳро бўйлаб дарёдай сув оқди. Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман. Мўъжиза орқали ҳаммасига ичиш учун сув берилди. Мўъжиза орқали улар қоядан сув олиб ичдилар. Ўша қоя Масиҳнинг тимсоли эди. Юрган йўлларида Масиҳ улар билан бирга эди.
Выбор основного перевода