Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади, холос.” Хотинлари бошқа худоларга қурбонлик келтирганини билган эркаклар, ўша ерда турган аёллар — Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудида яшаётган яҳудийларнинг кўпчилиги бир овоздан Еремиёга шундай дедилар: “Сен Эгамизнинг номидан бизга башорат қилиб айтган сўзларингга қулоқ солмаймиз. Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик. Бу халқ қайсар ва ўжардир. Мен сени уларнинг олдига юбораман. Сен уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапирасан. Аммо Исроил халқи сенга қулоқ солмайди, улар ҳатто Менга ҳам қулоқ солишмайди. Ҳа, бу халқ қайсар ва ўжардир.
Выбор основного перевода