Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен яратадиган янги ер ва янги осмон кўз олдимда қанча турадиган бўлса, авлодларингиз ҳам, номингиз ҳам шунча туради. Мен қулим Довуд наслини ва Менга хизмат қилаётган Леви авлодини осмондаги юлдузлардай, денгиздаги қумдай сон–саноқсиз қиламан.” Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади.
Выбор основного перевода