Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизларни эса Эгамиз Ўзи учун танлаб олди. Бугунгидай Унинг халқи бўлишингиз учун сизларни Мисрдан — темир ўчоқ ичидан олиб чиқди. Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг. Шу сабабдан Сарвари Олам демоқда: “Мен халқимни синовдан ўтказиб, поклайман. Уларни бошқа нима ҳам қилар эдим?! Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим. “Эй инсон, Исроил халқи Мен учун тошқолдай қадрсиз бўлиб қолди. Кумуш эритилгандан кейин ўчоқда қотиб қолган мис, қалай, темир ва қўрғошин қоришмаси кабидир бу халқ. Уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сизлар тошқолдай бўлиб қолганингиз учун Мен сизларни Қуддусга йиғаман. Кумуш, мис, қалай, темир ва қўрғошин ўчоққа қандай йиғилса, эритиш учун тагига олов қандай ёқилса, Мен худди шундай қаҳру ғазаб билан сизларни йиғаман, ҳаммангизни шаҳарда эритиб йўқ қиламан. Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизларга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар. Кумуш ўчоқда эригандай, сизлар қаҳрим ўтида эриб йўқ бўласизлар. Шунда устингизга ғазаб ўтини сочган Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.»” Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради.
Выбор основного перевода