Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил халқига берган эзгу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, бирортаси ҳам бажарилмай қолмади. Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин. Мен сизларга келажакдаги воқеаларни Юз бермасдан олдин айтяпман. Олдин аён қилганларимга қаранг, Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!” Жамики элатлар бирга йиғилсин. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: «Бу тўғри», деб айтсин.” Ким Менга ўхшайди? Қани, гапирсин–чи! Қадимий халқни яратганимдан бери Нима бўлганларини бошдан айтиб берсин! Келажакда нима бўлишини билдирсин. Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Мен сизларга нима бўлишини Олдиндан эълон қилдим–ку! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа Худо борми?! Йўқ, бошқа Қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман! Гапиринг, исбот келтиринг. Ўзаро маслаҳатлашинг. Бу тўғрида ким қадимдан хабар берди? Азалдан ким айтиб берган эди? Мен Эгангиз эмасми?! Мендан бошқа Худо йўқ! Мен одил Худоман, қутқарувчиман! Мендан бошқаси йўқ.
Выбор основного перевода