Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Эй Қуддус вайроналари! Биргаликда севинч ила ҳайқиринг. Эгамиз Ўз халқига тасалли берди, Қуддусни қутқариб, Ўзига олди! Кетинг, у ердан чиқиб кетинг! Ҳаром бўлганларга тегиб кетманг! Эй Эгамизнинг муқаддас ашёларини кўтарадиганлар, У ердан чиқинглар, покланинглар! Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг. Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда. Эй халқим, чиқиб кет у ердан! Қочиб қол Менинг қаҳримдан! Жонингни қутқаргин! Шу пайт мен самодан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: “Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг! Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам Бобилнинг балоларига дучор бўлманг!
Выбор основного перевода