Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди. Агар уларда ақл бўлса эди, тушунарди, Оқибати нима бўлишини биларди. Эҳ, қанийди сиз Менга қулоқ солсангиз, Эй Исроил, Менинг йўлларимдан юрсангиз! Қонунингни севганлар буюк тинчликка эга бўлар, Ҳеч нарса уларга тўсиқ бўла олмайди. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. Ер ўсимликни етиштиргани каби, Боғ экилганларни ўстиргани сингари, Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўнгида Солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради. Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга тинчликни дарё каби, Элатларнинг бойлигини тошқин сой каби оқизиб келтираман. Қуддус сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради, Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади. “Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.
Выбор основного перевода