Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чеккан азобларининг натижасини кўриб, У мамнун бўлади. Менинг солиҳ қулим ўз билими туфайли Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини ўзига олади. Энди кундузи қуёш сенга нур сочмайди, Ой ҳам ёруғлик манбаинг бўлмайди. Сенга Менинг Ўзим то абад нур манбаи бўламан, Мен, Худойинг, сенинг улуғворлигинг бўламан. Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.” Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин. Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади.
Выбор основного перевода