Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бугун буюраётган амр сизлар учун унчалик қийин эмас, ёки сизлар етиб бора олмайдиган даражада узоқда эмас. Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Мен сизларга нима бўлишини Олдиндан эълон қилдим–ку! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа Худо борми?! Йўқ, бошқа Қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман! Менга яқинлашинг! Бунга қулоқ солинг! Азалдан ҳеч нарсани яширмай айтдим, Бошиданоқ Мен ўша ердаман.” Мана энди Эгамиз Раббий мени Ҳамда Ўз Руҳини юбормоқда. Эдомдан келаётган ким? Қизил либос кийиб, Бозрах шаҳридан келаётган ким? Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб, Катта куч билан қадам босган ким? Эгамиз шундай деди: “Бу Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман. Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.” Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Исо унга жавоб бериб деди: — Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим.
Выбор основного перевода