Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?! Бориб, ўзларингиз танлаб олган худоларингизга илтижо қилинглар. Қийналганингизда улар сизларга нажот беришсин. Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Жамики элатлар бирга йиғилсин. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: «Бу тўғри», деб айтсин.” Ёғочнинг қолганидан эса худосини, ўзининг бутини ясайди. «Мени ўзинг қутқар, ахир, сен менинг худойимсан!» деб бутга ибодат қилади, мук тушиб сажда этади. Улар ҳеч нарсани билмайдилар, тушунмайдилар. Кўзларию юракларида тўсиқ бор, улар кўрмайди, тушунмайди. Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. «Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!» деб айтишга ақл–идрок йўқ. Мана, одамлар ҳамёндан тилла чиқарадилар. Кумушни тарозиларда тортадилар. Уста ёллаб, худо ясаттирадилар. Улар ўша худосига таъзим қиладилар. Ҳа, унга сажда қиладилар. Ўша худосини опичлаб олиб кетадилар, Уни жойига ўрнатиб, турғизиб қўядилар. У жойидан қимирламай тураверади. Кимдир унга ёлворганда, жавоб бермайди, Машаққатидан халос қила олмайди. Бутлари полиздаги қўриқчиларга ўхшайди. Улар гапира олмайди. Уларни кўтариб юриш керак бўлади, Ўзлари юра олмайди. Улардан қўрқманглар, Уларнинг қўлидан ҳеч қандай ёмонлик келмайди, Яхшилик ҳам қила олмайди.”
Выбор основного перевода