Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Нақадар улуғворсан, эй Эгам Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ! Қани, бутларингизни олиб келинг, Келажакда нима бўлишини Бутларингиз айтиб берсин. Ўтмишда бўлганларни тушунтирсин–чи! Ўшалар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Охири нима бўлишини билайлик. Ҳа, бўладиганларни бизга айтсин. Эй бутлар! Келажакни бизга билдиринг, Шунда худо эканлигингизни биламиз. Бирон яхшилик ёки ёмонлик қилиб кўринг–чи, Кўриб, биргаликда ваҳимага тушайлик. Ким буни олдиндан айтибдики, биз билибмиз?! Ким буни илгари билдирибдики, «У ҳақ эди», деб айтсак?! Бутлар бу ҳақда гапирмади, хабар бермади, Ҳеч ким уларнинг овозини эшитмади. Мен сизларга келажакдаги воқеаларни Юз бермасдан олдин айтяпман. Олдин аён қилганларимга қаранг, Ана, ўшалар бажо бўлди–ку!” Ҳа, Мен Эганг Худодирман, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим. Жамики элатлар бирга йиғилсин. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: «Бу тўғри», деб айтсин.” Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан.
Выбор основного перевода