Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.” Шаҳзодаларнинг устидан шармандалик ёғдиради, Кучлиларнинг қурол–аслаҳаларини тортиб олади. Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман, Сенга: «Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман» деган Менман.” Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: «У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.» Куруш шундай дейди: «Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.»” Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.” Эгамиз шундай демоқда: “Бобилликларга ўлим! Бутун Бобил аҳолисига, Аъёнларию донишмандларига ўлим!
Выбор основного перевода