Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер шаклсиз ва бўм–бўш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди. Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” “Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Самолар Эгамизнинг самоларидир, Ерни эса У инсонларга бергандир. Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен осмонни яратиб, уни ёйганман, Ерни яратиб, уни тўлдирганман, Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман, Жамики одамзодга ҳаёт берганман. “Мен Ўзим Сенинг олдингда бораман, Тоғларни текисликка айлантираман, Бронза эшикларни парчалайман, Темир тамбаларни синдираман. Заминни барпо қилган, Ер юзида инсонни яратган Менман. Мен Ўз қўлим билан осмонни ёйдим, Барча самовий жисмларга Мен буйруқ бердим.
Выбор основного перевода