Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда улар Эгаси Худо Мен эканлигимни билиб оладилар. Ахир, Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилай деб, уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг шоҳларини занжирбанд қилсин, Аслзодаларига темир кишанлар солсин. Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин деб, жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.” Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, териси тиниқ Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга. Ҳа, Мен Эганг Худодирман, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди. Унинг юрагидаги сирлари фош бўлади. Шунда у мук тушиб: “Чиндан ҳам Худо сизлар билан экан”, дейди–да, Худога сажда қилади.
Выбор основного перевода