Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Мусога деди: — Илон ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўй. Илон чаққан одам ўшанга қараб тирик қолади. Мусо бронзадан илонни ясаб, уни ходага маҳкамлаб қўйди. Илон чаққан одам бронзадан ясалган илонга қараганда, ўлмасдан тирик қоларди. Эгамиз Раббий, Исроил халқининг Муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. У шундай деди: “Ҳа, сен Ёқуб қабилаларини қайта тиклайсан, Исроилнинг омон қолганларини Ўз юртига қайтариб олиб келасан. Бироқ сени фақат шунинг учунгина қулим қилмадим. Мен сени бошқа халқларга нур қиламан, Токи Мен берадиган нажот ернинг четигача етиб борсин.” Мана, улар узоқлардан келади. Қаранг, улар шимолдан, ғарбдан, Синим юртидан ҳам келади.”
Выбор основного перевода