Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга то абад ишон, Унинг Ўзи абадий Қоямиздир. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.” Қўрқма, уятга қолмайсан, Уялма, шарманда бўлмайсан! Ахир, сен ёшлигингдаги шармандаликни унутасан, Бевалигингдаги шармандаликни бошқа эсламайсан. Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўзларидан–ўзлари ҳазар қилиб, нафратланадилар. Эй инсон, Мен Ўз муқаддаслигимни халқим Исроилга аён қиламан. Мени бадном қилишларига энди йўл қўймайман. Шунда барча халқлар Мен, Исроил халқининг Худосини муқаддас деб биладилар, уларнинг Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. Шундан кейин бутун Исроил қутқарилади. Муқаддас битикларда Худо шундай деган–ку: “Қутқарувчи Қуддусдан келади, Ёқуб наслидан бетавфиқликни йўқ қилади.
Выбор основного перевода