Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан: Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. Эгамиз ўнг қўлини кўтариб, Ўз қудрати билан онт ичди: “Ҳеч қачон душманларингизга Донингизни емиш қилиб бермайман. Меҳнатингиз сингган шаробни Бегоналар ичмайди. Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Мен, содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади. Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Эгамиз шундай демоқда: «Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади.»” Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий деб тан олиб, Отамиз Худога шараф келтирсин.
Выбор основного перевода